Қозоғистонлик спортчи парадзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

ASTANA. Kazinform – Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида парадзюдо бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик спортчи ғолибликни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Бокуда татамида 48 килограмм вазн тоифасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган Ақмарал Науатбек финал учрашувида франциялик Аурериес Мартинет Сандринни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Бу - мустақил Қозоғистон тарихидаги дзюдо бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи олтин медалидир.

Ушбу турнирнинг финал босқичига Ерғали Шимей ҳам чиқди. Қайд этиш жоизки, ушбу мусобақада дунёнинг 40 та давлатидан 300 дан ортиқ спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар