Қозоғистонлик спортчи оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик оғир атлетикачи Надежда Ли 64 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этди, дея хабар беради Кazinform Sports.kz га таяниб.

Надежда Ли Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича қизлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

15 ёшли қозоғистонлик спортчи 190 кг (85+105) натижа кўрсатди. 211 кг (94+117) кўтарган колумбиялик Ингрид Сегура Груэсо муносиб фарқ билан олтин медални қўлга киритди. Мусобақанинг бронза медали соҳиби Венесуэла вакили Каролина Сильва Фернандес бўлди: унинг натижаси 187 кг (84+103).

Леон шаҳрида 2022 йилги оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 18 июнга қадар давом этади.

Аввалроқ қозоғистонлик оғир атлетикачи Едиге Емберди ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рекордини ўрнатгани ҳақида хабар берилганди. Тўққиз нафар иштирокчи куч синашган 73 кг вазндаги турнирда 17 ёшли Емберди 306 (134+172) кг кўтаришга муваффақ бўлди.


Сўнгги хабарлар
telegram