09:10, 17 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик спортчи оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик оғир атлетикачи Айзада Муптилда Осиё чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилган қитъа мусобақасида Айзада Муптилда аёллар ўртасида 87 килограмм вазн тоифасида иштирок этди. Жуфтлик баҳслари натижасига кўра у 277 кг (120+157) тошни кўтарди. Натижада у Осиё чемпиони бўлди.
Бу вазнда яна бир қозоғистонлик Любовь Ковальчук бронза медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик оғир атлетикачилар Асилжан Бектай ва Зульфия Чиншанло олтин медални қўлга киритган бўлса, Арли Чонтей ва Арай Нурлибекова турнирнинг кумуш медали соҳибларига айланганди.
Муаллиф: Адилжан Умбет