Қозоғистонлик оғир атлетикачи Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Арай Нурлибекова Баҳрайнда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида кумуш медали совриндори бўлди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизматига таяниб.

«Баҳрайндаги Осиё чемпионатида терма жамоамизга иккинчи «кумуш»ни Арай Нурлибекова келтирди! Хотин-қизлар ўртасида 76 килограммгача бўлган вазн тоифасида спортчимиз 221 (97+124) килограмм натижа қайд этиб, алоҳида машқларда иккита «бронза» медалини қўлга киритди!», - дейилади федерация баёнотида .

Бунгача қозоғистонлик оғир атлетикачилар Асилжан Бектай ва Зульфия Чиншанло турнирнинг «олтин» медалларини қўлга киритган бўлса, Арли Чонтей «кумуш» медални қўлга киритган эди.



Фото: instagram.com/wf_rk


Сўнгги хабарлар
telegram