Қозоғистонлик спортчи каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

None
ОRAL. Кazinform – Венгриянинг Сегед шаҳрида каноэда эшкак эшиш бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғарбий қозоғистонлик спортчи Мария Бровкова ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Спортчининг онаси ва шахсий мураббийи Елена Бровкова маълум қилганидек, бугун Мария бир кишилик каноэда 1 минг метр масофада ғолиб бўлди.

– Қизим аввал ҳам кўплаб мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаган. Ўсмирлар ва 21, 22 ёшлилар ўртасида бир неча бор Қозоғистон чемпиони бўлган. Жорий йилнинг март ойида Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида бир кишилик каноэда 500 метрга эшкак эшиш бўйича кумуш медални қўлга киритди. Энди у жаҳон чемпионатининг олтин медалини олди. Бу катта муваффақият», - деди Елена Бровкова Кazinform мухбирига.




Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар