07:11, 27 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик спортчи иккинчи бор параармрестлинг бўйича жаҳон чемпиони бўлди
QARAǴANDY. Kazinform – Қарағандилик спортчи Никита Ермаков иккинчи бор параармрестлинг бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Чемпионат Анталия (Туркия) шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Мусобақада 54 давлатдан 2,5 мингдан ортиқ спортчи иштирок этди. Қарағандилик спортчи 55 килограмм вазн тоифасида кураш олиб борди. Натижада Никита Ермаков ўнг қўлда биринчи, чап қўлда иккинчи ўринни эгаллади.
«Албатта, жаҳон чемпионатига энг кучли спортчилар келишди. Айниқса, Арманистон, Германия, Ҳиндистон, Қирғизистон ва Украинадан. Бундай муносиб рақибларни мағлуб эта олганимдан жуда хурсандман», - деди чемпион.
Никита Ермаков аввалги олтин медални Бухарестдаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган эди.
Муаллиф: Агата Мухамеджанова