Қозоғистонлик спортчи Чехияда стол тенниси бўйича ўтказилган турнирда ғолиб чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик стол теннисчиси Алан Курманғалиев Қатар, Польша, Украина, Болгария ва Япониядан келган рақибларини мағлуб этди.

Гавиржовда (Чехия) стол тенниси бўйича 30 давлатдан 11, 13, 15, 17 ва 19 ёшли спортчилар иштирокида WТТ Youth Cоntender турнири бўлиб ўтмоқда.

Катталар ўртасида қозоғистонлик Санжар Жубанов, Искандар Харки, Сағинтай Қурмамбаев гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, 1/32 финалга йўл олди.

15 ёшли теннисчилар Алан Қурманғалиев аввалига ўсмирлар гуруҳида биринчи ўринни эгаллади, кейин 1/16 финалда Равад Алнасерни (Қатар) 3:1, Марсель Блашчикни (Польша) 1/8 3:0, чорак финалда Михаил Ловгни (Украина) 3:0, ярим финалда Иоан Величковни (Болгария) 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Аввал хабар берганимиздек, Осиё, Европа ва Жанубий Америка спортчилари иштирокида Кастель-Плажа де Арода (Испания) шаҳрида ўтказилган WТТ Youth Cоntender турнирида Алан Қурманғалиев навбатдаги медални қўлга киритди.


Сўнгги хабарлар