23:05, 17 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик ўсмирлар жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди
ASTANA. Кazinform – қозоғистонлик Арслан ва Арсен Бериклар Абу-Дабида (БАА) ўтказилган жиу-житсу бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.
24 килограммгача бўлган вазн тоифасида Арслан Берик ғолибликни қўлга киритди. Арсен Берик 20 кг вазнда энг яхши бўлди.
АҚШ, Канада, Франция, Ирландия, Буюк Британия, Қувайт, Саудия Арабистони вакиллари ёш спортчилар номинациясида совринли ўринлар учун чиқиш қилишди.
«Келажакда жиу-житсу Олимпиада дастурига киритилиши мумкин. Шу боис спортнинг ушбу тури билан фаол шуғулланиб, юртим шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчиман», — деди Арслан.
Фото: оlympic.kz