Қозоғистонлик ўсмир Мексикада таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

None
Фото: gov.kz
ASTANА. Kazinform - Мексиканинг Мазатлан шаҳрида таэквондо бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Астаналик ёш спортчи турнирда чемпионлик унвонини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Июнь ойи охирида бўлиб ўтган турнирда дунёнинг 14 давлатидан мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Қозоғистон терма жамоаси таркибига «King Club Astana» ва «Legion» таэквондо миллий клубларининг энг яхши вакиллари кирди.

Мусобақанинг биринчи куни Астана шаҳридаги «Нур-Ўрда» лицейининг 6-синф ўқувчиси Аятжан Амирханов 12 ёшгача бўлганлар ўртасида(мураббийлари – Арал Садиқов, Динара Қабдулова) 50 килограммгача вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси Тайван ва Бразилия терма жамоаларига имкониятни бой бериб, учинчи ўринни эгаллади.

photo


photo
Сўнгги хабарлар
telegram