10:40, 06 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов UFCдаги учинчи жангини ғалаба билан якунлади
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик спортчи Шавкат Раҳмонов (14:0) UFCдаги учинчи жангини ўтказди, дея хабар беради Кazinform.

У АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night 200 турнирида гаяналик Карлстон Харрисга (17-4) қарши жанг қилди. Ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг уч раундга мўлжалланган эди. Бироқ биринчи даврада қозоғистонлик файтер рақибини айланиб тепди ва йиқитди.
Шу тариқа, Шавкат Раҳмонов профессионал фаолиятидаги 15-ғалабасини қўлга киритди. Карлстон бешинчи марта мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бу Раҳмоновнинг UFCдаги учинчи жангидир.
Бунгача у бразилиялик Алекс Оливейру (22-11-1-2) ва Мишел Празерисни (26-4) мағлуб этганди.