Қозоғистонлик шахматчи қизлар жаҳон чемпионатининг чорак финалида
![None None](/static/img/plug.webp)
Бу йил Польшанинг Бидгошч шаҳрида жаҳон чемпионати тўққизинчи марта ўтказилмоқда.
Халқаро шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада қозоғистонлик спортчилар тезкор шахмат бўйича А гуруҳида баҳслашмоқда.
Эндиликда терма жамоа ҳисобида 4 та ғалабадан кейин 8 очко бор. Шу пайтгача улар Франция, Украина, Миср ва Ҳиндистон устидан ғалаба қозонишган.
Энди қозоғистонлик шахматчилар гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи ўйинида Грузия билан куч синашади.
Қозоғистон ҳал қилувчи турда Грузия билан тўқнаш келади. В гуруҳида эса АҚШ 7 очко билан 1-ўринда бормоқда.
Икки йил аввал Испанияда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси чемпион бўлиб, Ҳиндистон терма жамоаси кумуш медални қўлга киритган эди.
Ҳозирга қадар жамоавий жаҳон чемпионатида Хитой тўрт марта чемпион бўлган ва бу борада етакчилик қилмоқда.
Муаллиф: Адилжан Умбет