Қозоғистонлик шахматчи Алуа Нурманова хитойлик жаҳон чемпионини мағлуб этди

None
Фото: instagram.com/kzchessfederation
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик 16 ёшли шахматчи Алуа Нурманова Pro Chess League глобал лигаси финалида амалдаги жаҳон чемпиони хитойлик Цзюй Вэньцзюнни мағлуб этиб, ўз жамоаси Gotham Knightsнинг ғалабасини таъминлади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон шахмат федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Алуа билан бир жамоада гроссмейстер Хикару Накамура, Владимир Федосеев ва Шамсиддин Воҳидовлар бўлди.

Pro Chess League (PCL) – 1 февралдан 15 майгача давом этган мукофот жамғармаси 150 000 долларлик шахмат лигаси.

Лиганинг асосий босқичида 16 та жамоа бутун дунёнинг энг кучли шахматчилари билан ўйнади: Магнус Карлсен, Хикару Накамура, Аниш Гири, Фабиана Каруана, Александр Гришук, Катерина Лагно ва бошқалар.

Алуа Нурманова халқаро гроссмейстерлар Адхибан Баскаран (Ҳиндистон), Николас Теодору (Греция), Бенджамин Бок (Голландия) билан ҳам дуранг ўйнади.

Алуа Қозоғистон аёллар терма жамоаси аъзоси, Қозоғистоннинг кўп карра чемпиони, мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпиони, кадетлар ўртасида вице-жаҳон чемпиони, кадетлар ўртасида Осиё чемпиони.


Сўнгги хабарлар