10:30, 09 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик сейсмологлар томонидан Хитойда зилзила қайд этилди
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмик станциялар тармоғи 2023 йил 9 сентябрь куни соат 02:55 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.

«Зилзиланинг эпицентри Алмати шаҳридан 601 км жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси - 10.3. МPV магнитудаси - 4.4. Зилзила ўчоғининг координаталари — 40,91° ш.к., 83,47° ш.у. Чуқурлиги - 5 км. Сезилувчанлиги тўғрисидаги маълумотлар (МSК-64 шкаласи бўйича): йўқ «, - деб хабар беради сейсмик станциялар тармоғи.