15:38, 25 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик сейсмологлар томонидан Хитойда зилзила қайд этилди
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “СТМЭ” МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи 2023 йил 25 сентябрь куни соат 11:56 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Каzinform.

CТМЭ маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 405 км жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси - 10,9 балл. Магнитудаси - МPV 4.8. Зилзила ўчоғининг координаталари – 41,68° ш.к. 81,38° ш.у. Чуқурлиги - 10 км. Сезилувчанлиги ҳақида маълумот (МSK-64 шкаласи бўйича): йўқ.