Қозоғистонлик сейсмологлар Афғонистонда зилзила қайд этди

Қозоғистонлик сейсмологлар Афғонистонда зилзила қайд этди
Фото: Depositphotos.com

Бугун Алмати вақти билан соат 08:05 да зилзила содир бўлди, дея хабар беради Kazinform.

Бу маълумот сейсмик станциялар тармоғи томонидан қайд этилган.

Зилзила эпийцентри Алматидан 890 километр жануби-ғарбда, Афғонистон ҳудудида жойлашган.

Зилзиланинг энергия тоифаси - 11,9 балл.

МPV катталиги - 5,7.

Чуқурлиги - 170 километр.

“МSК-64 бўйича сезилувчанлиги ҳақида маълумот йўқ”, — дейилади “Алмати” навбатчи оператори хабарида.

Сўнгги хабарлар