Қозоғистонлик сериалларни Netflix платформасига жойлаштириш ниятидамиз – ҚР Ахборот вазири
«Бугун мен «Netflix» компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақаси ҳукуматлари билан алоқалар бўйича директори Александр Лонг билан учрашдим.
Учрашувда қўшма лойиҳалар яратиш масалаларини муҳокама қилдик, фикр алмашдик.
Мен бутун компаниянинг катта салоҳиятини инобатга олган ҳолда ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигимизни айтдим. Келажакда биз Қозоғистон маҳсулотларини Netflix платформасига жойлаштириш ниятидамиз.
Мен жаноб Александр Лонгга сўнгги йилларда маҳаллий сериаллар сифати ва даражаси ҳақида гапириб бердим.
Хабарингиз бор, мамлакатимизда суратга олинган сериаллар ва маҳаллий контентга талаб ортиб, хорижий давлатларга сотилмоқда. Вазирлик томонидан биз сериалларимизни халқаро миқёсга олиб чиқиш ишларини давом эттирамиз», - деди вазир.