Қозоғистонлик санъаткорлар Хитойда чиқиш қилишди

ASTANA. Kazinform — Хитойда Қозоғистоннинг туризм йили доирасида Роза Бағланова номидаги «Қазақконцерт» давлат академик концерт ташкилоти санъаткорлари Дэчжоу ва Ланфан шаҳарларида чиқиш қилди.

концерт
Фото: Мәдениет және ақпарат министрлігі

 

Артисты «Қазақконцерта» выступили в Китае
Фото: Министерство культуры и информации РК

Тадбирда Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоблар Елмура Жанаберген, Ардақ Балажанова, Салтанат Ахметова, Медет Чотабаев, Маданият арбоби Ерболат Шалдибеков, халқаро ва республика танловлари лауреати Адилхан Макин, шунингдек, “Гуллар” ва “Астана сази” ансамбллари иштирок этди.

концерт
Фото: Мәдениет және ақпарат министрлігі

Санъаткорлар халқнинг анъанавий ва замонавий маданияти, маънавиятини намойиш этди, миллий композиторлар ва халқ қўшиқларини куйлади.

Артисты «Қазақконцерта» выступили в Китае
Фото: Министерство культуры и информации РК

Мазкур тадбир қўшни халқлар ўртасида тинчлик ва тотувликка йўналтирилган икки томонлама муносабатларнинг ривожланишига, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳурмат-еҳтиромнинг ошишига туртки бўлади.

Артисты «Қазақконцерта» выступили в Китае
Фото: Министерство культуры и информации РК

 

Сўнгги хабарлар