09:27, 19 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик самбочилар жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибларига айланди
AQTAÝ. Kazinform – 13-17 октябр кунлари Арманистонда самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Манғистаулик спортчилар жаҳон мусобақаларидан бронза медаллари билан қайтди, дея хабар беради Kazinform вилоят Жамоатчилик билан алоқалар марказига таяниб.
Халқаро мусобақаларда 24 давлатдан 1000 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Қозоғистон терма жамоаси таркибида Манғистау вилоятидан беш нафар самбочи иштирок этди.
«Ўсмирлар ўртасида 46 килограмм вазн тоифасида Орисбайули Ғани бронза, 58 килограмм вазн тоифасида Қуанишбек Комеков ва 54 килограмм вазн тоифасида Айкун Рахметова бронза медалини қўлга киритди. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси бош мураббийи - Бағлан Иброхим», - дейилади Instagram саҳифасида.