Қозоғистонлик самбочи Татаристон Президенти кубогини қўлга киритди

Вилоят спорт ва жисмоний тарбия бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, 2-3 октябр кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида самбо кураши бўйича «A» тоифадаги халқаро турнир бўлиб ўтди.
«Ушбу халқаро турнирда полвонлар самбо бўйича Татаристон Президенти кубоги учун кураш олиб борадилар. Бу йил турнирда 16 мамлакатдан 200 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Шу жумладан, Қозоғистон Республикаси, Aтирау Вилояти самбочилари 1 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритишди. Масалан, 58 кг вазн тоифасида спорт самбоси бўйича қатнашган Қайирберди Aйдинбай Татаристон Президенти Кубогини қўлга киритди. Парасат Жумабай эса 64 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Еркебулан Қуанғалиев (58 кг) ва Айбек Абилов жанговар самбо бўйича (64 кг) финалгача етиб борди ва кумуш медални қўлга киритди, - дейилади беради вилоят Спорт бошқармаси хабарида.