Қозоғистонлик Руслан Қурбанов илк бор қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланди

None
Фото: olympic.kz
ASTANA. Кazinform – Италиянинг Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик Руслан Қурбанов бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Спортни ривожлантириш дирекциясининг хабар беришича, бу Қозоғистон тарихидаги ушбу спорт тури бўйича жаҳон чемпионатидаги биринчи медалдир.

Жаҳон рейтингида 16-ўринни эгаллаб турган терма жамоа етакчиси биринчи бўлиб австриялик Жозеф Махрингерни ортда қолдирди – 15:14. Кейин даниялик Сейбае Конраддан устун келди - 14:13. Кейин эса Олимпия чемпиони, жаҳон чемпионатининг беш карра совриндори франциялик Янник Борелни 15:14 ҳисобида мағлуб этди.

Р.Қурбонав чорак финалда италиялик Валерио Куомони 15:12 ҳисобида енгди. Фақат ярим финалда венгриялик Мате Кохга имкониятни бой бериб (10:15) бронза медалини қўлга киритди. Иккинчи ярим финалда италиялик Давиде ди Вероли Олимпиада ва жаҳон чемпиони франциялик Ромен Каннонни мағлуб этди.

Финалда М.Кох италиялик спортчини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

22-30 июль кунлари бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида 155 давлатдан 1000 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Мазкур мусобақа ғолиблари Париж Олимпиадасида иштирок этиш учун рейтинг очколарига эга бўладилар.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар