Қозоғистонлик режиссёрнинг «Схема» фильми Берлинда Гран-прига сазовор бўлди

«Мен бутун суратга олиш гуруҳига ишончлари, меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бизни таклиф қилгани учун ёш актёрларимизга, шунингдек, бутун Берлинале жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Фильмимиз болалар ва ўсмирлар ҳақида бўлгани учун ёшлар фильмлар танловида иштирок этганимиздан хурсандмиз, – дейди Фархат Шарипов.
Жуда мураккаб мавзудаги фильм кастингга келган ўсмирларнинг ҳиссиётлари асосида яратилган. Фархат Шарипов баланд овозда гапириш одат бўлмаган нарсани биринчи марта ёритаётгани йўқ.
2020 йил кузининг охирида бошланган фильмнинг суратга олиш ишлари Алмати шаҳрида бўлиб ўтди. Фильмда бош ролни дебютант актёрлар Виктория Романова ва Таир Свинцовлар ижро этишган. Суратчи режиссёр Александр Плотников, продюсери Алексей Шиндин. Продюсер - Дина Жумабек.
Эслатиб ўтамиз, филм Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги буюртмаси бўйича Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш давлат маркази кўмагида Medeor кинокомпанияси томонидан суратга олинган.