Қозоғистонлик режиссернинг «Голиаф» филми Венеция кинофестивалининг дастурига киритилди
Orizzonti Extra дастури жаҳон киносидаги асосий тенденцияларни намойиш этади ва бутун дунёдан режиссёрларнинг янги номларини кашф этади. Турли жанр ва форматдаги лойиҳалар томошабинлар ҳайъати томонидан баҳоланади ва энг яхши филм учун мукофотни беради.
Суратга олиш ишлари ўтган ёзда Алмати чеккасида бўлиб ўтган. Филмда қозоғистонлик таниқли актёрлар: Берик Айтжанов, Данияр Алшинов, Алмира Турсин ва Еркен Губашев рол ўйнаган. Филмда, шунингдек, россиялик актёрлар Дмитрий Чеботарев ва Александра Ревенко ҳам иштирок этган.
Аввалроқ 77-чи Венеция кинофестивалининг «Уфқлар» танлов дастурида Адилхан Ержановнинг «Сариқ мушук» филми намойиш этилган эди.
Ержанов асарлари бошқа халқаро кинофестивалларда, жумладан Канн, Локарно, Роттердам, Брюгге, Стокголм, Пусанда бир неча бор намойиш этилган ва эътироф этилган.
Фото: kazakhfilmstudios.kz