Қозоғистонлик рассом Golden Time Talent халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади

Қозоғистонлик рассом Golden Time Talent халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади
Фото: Асемгул Сулейменова

Асемгул Сулейменова Британиянинг Golden Time Talent халқаро танловининг “Расм” йўналиши бўйича ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform.

“Расм” номинациясида 30 дан ортиқ давлатдан 190 киши иштирок этди. Танловда “Она ва бола” асари энг яхши деб топилди.

“Кеча мен ғалаба қозонганимни билдим, аввалига ишонмадим, бироқ тушунганимдан кейин баҳам кўришга қарор қилдим. Болалигимдан расм чизиш билан шуғулланаман, болалар рассомлик мактаби ва “Шабит” санъат университетини тамомлаганман”, – дейди Асемгул.

 

Қазақстандық суретші Golden Time Talent халықаралық байқауында бірінші орын алды

 

Рассом тижорат лойиҳалари учун турли услубларда ишлайди. Бироқ ғолиб ижодида миллий ўзига хослик унсурларини кўриш мумкин.

Бунгача “Она ва бола” картинаси Асемгул кўргазмасининг асосий қисми сифатида яхши қабул қилинган эди.

“Ушбу танловда иштирок этиш тўғрисида қарор кутилмаганда қабул қилинди. Ёзда менинг кўргазмам бўлиб ўтганида, мен бир қатор оригинал расмларни чизганман. Марказий экспонат "Она ва бола" картинаси бўлди. Кўрдимки, одамлар уни жуда яхши кўришарди, ундан кўз узмасди. Бундай танлов бўлаётганини кўриб, дарҳол иштирок этиш учун ариза беришга қарор қилдим”, – деб ўртоқлашди ғолиб.

Сўнгги хабарлар