Қозоғистонлик профессионал боксчи Балауса Муздиманнинг рақиби маълум бўлди
ASTANA. Kazinform - Олти кундан сўнг қозоғистонлик боксчи Балауса Муздиман профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, 25 июлда Бангкок (Таиланд) шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс мусобақасида қозоғистонлик боксчи маҳаллий спортчи Життамат Пхомта билан учрашади ва енгил вазнда (55 кг гача) WBA Asia камари учун кураш олиб боради.
“Балауса Бангкокда (Таиланд) WBA Asia чемпионлиги учун жанг қилади. Бу биз учун янги босқич. У аввалроқ 1 июнда жанг ўтказиб, ҳиндистонлик рақибини 45 сонияда нокаутга учратганди. Энди у 25 июлда Бангкокдаги катта бокс тадбирида рингга қайтади”, — деб ёзди боксчининг менежери ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Б.Муздиман ўзининг аввалги жангини 1 июнь куни Алмати шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс мусобақасида ўтказиб, ҳиндистонлик Моника Сингхни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди. Бу ғалаба 26 ёшли қозоғистонлик боксчига BoxRecнинг енгил вазн тоифасидаги рейтингида 115-ўриндан 95-ўринга кўтарилиш имконини берди.