Қозоғистонлик полвонлар халқаро мусобақада тўртта медалга эга бўлишди

ASTANА. Кazinform – Беларусда бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларида эркин кураш бўйича мамлакат терма жамоаси 4 та медалга эга бўлишди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
Иллюцтрацион фото: egemen. kz

Солигорск шаҳрида эркин кураш бўйича ўтказилаётган мусобақада қозоғистонлик полвонлар 3 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритди.

Халқаро мусобақада терма жамоа аъзоларидан Ерасил Мухтарули (57 кг) ва Арсен Омиржан (79 кг) финалда россиялик полвонлар Начин Монгуш ва Магомед Магомаевга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.

Мақсат Сатибалди (86 кг) финалда озарбайжонлик курашчи Арсений Джиоевга ютқазиб, навбатдаги кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, Омархан Надиров (125 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача қозоғистонлик дзюдочи Қанат Нуркелди (60 кг) МДҲ ўйинларининг кумуш медали соҳибига айланганди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар