Қозоғистонлик полвонлар белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатида 23 та медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида «Beeline Arena» спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди, дея хабар беради Kazinform ҚР МСВ спорт қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: t.me/committee_sport

Матбуот хизмати хабарига кўра, икки кун давом этган мусобақада дунёнинг 30 давлатидан 250 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Умуман олганда, Россия терма жамоаси биринчи ўринда бўлса, Қозоғистон терма жамоаси 6 та олтин, 4 та кумуш ва 13 та бронза медалини қўлга киритиб, 2-ўринни эгаллади. Кучли учликни Туркманистон якунлади.

Мамлакат шарафини 42 нафар спортчи (32 нафар ўғил, 10 нафар қиз) ҳимоя қилди.

Мусобақанинг сўнгги кунги натижалари:

Олтин - Қалмухан Турмаханбет (57 кг), Адилет Шалғинбекули (62 кг), Ақторе Султанбекули (75 кг), Тоқтарбек Айдарбек (90 кг), Бекбол Нурланули (100 кг).

Кумуш – Данияр Кункубаев (68 кг), Эскерхан Осканов (100 кг).

Бронза - Айбек Қазақбаев (62 кг), Рахмет Сапиев (82 кг), Нурсултан Қожагелдули (+100 кг).


Сўнгги хабарлар