20:18, 12 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик полвон эркин кураш бўйича Жаҳон кубогининг бронза медали соҳибига айланди
ASTANA. Кazinform – Қозоғистонлик курашчи Азамат Даулетбеков АҚШнинг Айова штати Коралвилл шаҳрида эркин кураш бўйича ўтказилган жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Спортни ривожлантириш дирексияси» РДБКнинг хабар беришича, Азамат жаҳон терма жамоаси таркибида 86 кг вазн тоифасида гиламга чиқди.
У мусобақани иккинчи даврадан бошлади. У ерда А.Даулетбеков япониялик Тацуя Ширайни 9:1 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ ярим финалда эронлик Алириза Муҳаммад Каримимачианига йўл берди.
Азамат бронза медали учун кечган жангда грузиялик Сандро Аминашвилини 8:2 ҳисобида енгиб, кучли учликка кирди.
Фото: www.instagram.cоm/drs_kz
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ