Қозоғистонлик полициячи қиз жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди

None
ASTANA. Кazinform – Астана шаҳрида катталар ўртасида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ички ишлар вазирлигига таяниб.

Мусобақада 10 давлатдан 350 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Қизилўрдалик полициячи қиз жаҳон мусобақасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилди. Ички ишлар бошқармаси тезкор махсус бўлинмаси инспектори Арайлим Оразбай 76 килограмм вазн тоифасида баҳслашди.

У 5 мамлакат спортчилари билан курашди. Финал баҳсида у ўзбекистонлик рақибини катта устунлик билан мағлуб этиб, шижоат ва ғалабага бўлган букилмас иродасини намоён этди.


Сўнгги хабарлар