Қозоғистонлик параволейболчилар Осиё чемпионати финалига чиқди

None
Фото: instagram.com/kazparavolley
ATYRAÝ. Kazinform – Қозоғистон параволейболчилари Осиё чемпионати финал босқичига чиқди ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Астана шаҳрида параволейбол бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти. Мамлакатда илк бор ўтказилаётган Осиё чемпионатида 8 давлат – Қозоғистон, Япония, Таиланд, Эрон, Ироқ, Жанубий Корея, Мўғулистон ва Ҳиндистондан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этяпти.

photo

Мусобақа эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида ўтказилади. Қозоғистон жамоаси иккала тоифада ҳам иштирок этяпти. Қозоғистон эркаклар терма жамоаси қитъанинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Улар жаҳон рейтингида 7, Осиё рейтингида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Бугун Астанадаги «Жекпе-жек» спорт мажмуасида эркаклар ўртасида ярим финал ўйини бўлиб ўтди. У ерда Қозоғистон ва Хитой терма жамоалари тўқнаш келди.

photo

Баурижан Тақауов бош мураббийлигидаги Қозоғистон терма жамоаси биринчи сетдаёқ устунликни қўлга киритишга ҳаракат қилди. Шунга қарамай, хитойлик спортчилар беллашувда 25:21 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Иккинчи сетда ҳам худди шундай ҳисоб такрорланди. Бу сафар Қозоғистон терма жамоаси ғалаба қозонди. Шундан сўнг Хитой жамоаси олдинга чиқди, лекин, тўртинчи сетда Қозоғистон терма жамоаси умумий ҳисобни тенглаштирди. Ҳал қилувчи – бешинчи сетда Ыозо-истон параволейболчилари 15:12 ҳисобида якуний баҳсда ўйнаш имкониятини қўлга киритди. Шунингдек, Париждаги Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

photo

Энди 8 июлда финал баҳси Қозоғистон ва Эрон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

photo

photo

Муаллиф: Бек Мустафа

Сўнгги хабарлар
telegram