Қозоғистонлик паратаэквондочи жаҳон чемпиони бўлди

None
None
ISTANBUL. Kazinform - Қозоғистонлик паратаэквондочи Малик Муқашев Истанбулда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мураббий Ербол Мерғалиевнинг айтишича, Малик Муқашев дастлаб 80 килограмм вазн тоифасида туркиялик спортчини мағлуб этган.

Финалда у россиялик паратаэквондочи билан куч синашди ва беллашув тугашига икки сония қолганда рақибини 41:39 ҳисобида мағлуб этди.

Малик Муқашев бунгача етти йил давомида жаҳон чемпионатида қатнашган ва унинг энг яхши натижаси бешинчи ўрин билан чекланган эди. Бу йил Малик Муқашев Осиё ва Европа чемпионатларида, Қозоғистонда ўтказилган спартакиадада, ҳозир эса жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, тўртта олтин медални қўлга киритди.

Ғарбий Қозоғистон вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси маълумотларига кўра, Малик Муқашев 1986 йилда Орал шаҳрида туғилган.

Теректи тумани Подстепний қишлоғидаги ўрта мактабда таҳсил олган. 1998 йилда Бўрли тумани маркази Ақсай шаҳрига кўчиб ўтди. 2000 йилда уни электр токи уриб, қаттиқ куйиб кетган ва иккала қўлидан айрилган. Ақсай шаҳридаги 3-сонли ўрта мактабни, сўнгра 2006 йилда Оралдаги Молия-иқтисод коллежини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ғарбий Қозоғистон муҳандислик-технология университетини тамомлаган ва жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлган.

2014 йилдан буён таэквондо бўйича мураббий Ербол Мерғалиев қўл остида машғулотлар олиб бормоқда. Ўша йили Европа очиқ Паратаэвондо чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. 2016-2018 йилларда уч карра Осиё чемпионати ғолиби бўлди. 2019 йилда еса Европа чемпиони бўлди.

Жорий йилда Ливаннинг Байрут шаҳрида ўтказилган VI Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган «Ғарбий Қозоғистон вилояти ногиронлар спорт клуби» аъзоси Малик Муқашев таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган спортчилар ўртасида паратаэквондо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси унвонига сазовор бўлди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар