20:21, 13 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик парапауэрлифтингчи Мексикадаги турнирда тўртта олтин медални қўлга киритди
ASTANA. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги спорт ва жисмоний тарбия қўмитасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга тайёрлаш маркази» давлат корхонаси матбуот хизмати қозоғистонлик Ерболат Карибай Мексикада бўлиб ўтган халқаро мусобақада мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Мексикада 9-12 декабр кунлари парапауэрлифтинг бўйича «Гвадалахара-2022» халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 15 давлатидан 120 дан ортиқ спортчи иштирок этди.
Мусобақада қозоғистонлик Ерболат Карибай 49 килограммгача вазн тоифасида ўсмирлар, катталар ва умумий тоифада катталар ва ўсмирлар ўртасида чиқиш қилиб, тўртта олтин медални қўлга киритди.
Фото: csp-parasport.kz