Қозоғистонлик параатлетчилар Ҳиндистонда совринли ўринларни эгаллади

None
Фото: csp-parasport.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик спортчилар параатлетика бўйича Ҳиндистон очиқ чемпионатида иккита медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Parasportга таяниб.

Ядро улоқтиришда Алексей Лукутин снарядни 7,95 метрга улоқтирди ва кумуш медални қўлга киритди. Биринчи ва учинчи ўринлар Ҳиндистон спортчиларига насиб этди.

Диск улоқтириш баҳсларида қозоғистонлик Иван Залезняк 32,11 метр натижа билан бронза медали соҳибига айланди. Бунда ҳам биринчи ва иккинчи ўринларни ҳам ҳиндистонлик спортчилар эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, чемпионат 4-8 май кунлари Бенгалуру шаҳрида бўлиб ўтган. Мусобақада дунёнинг 11 давлатидан 486 нафар спортчи иштирок этди.


Сўнгги хабарлар
telegram