20:39, 14 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик пара-спортчилар “Fazza” жаҳон мусобақасида 3 та медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик пара-спортчилар “Fazza” жаҳон Гран-при мусобақасида 3 та медални қўлга киритди.
Мусобақанинг биринчи кунида қозоғистонлик спортчилар 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Жумладан, ядро улоқтиришда қозоғистонлик Дастан Мукашбеков кумуш медал соҳибига айланган бўлса, Алия Раева 200 метрга югуришда марра чизиғини иккинчи поғонадан ўтказиб, мамлакатга иккинчи кумуш медални тақдим этди. Найза улоқтиришда Руфат Ҳабибуллин бронза медалига сазовор бўлди.
Жаҳон Гран-приси 13 февраль куни бошланди. У эртага, 15 февраль куни якунланади.
Мусобақада 68 давлатдан 524 нафар спортчи иштирок этмоқда.