Қозоғистонлик ошпазлар 100 метрдан ортиқ узунликдаги салат тайёрлаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Ўскемен халқи учун 30 август фақат Конституция куни эмас, улар шаҳар кунини ҳам нишонлайдилар. Эрталабдан марказий майдонда турли байрам тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, тарвуз байрами, асал ярмаркаси, «Шарқ таъми» гастрономик фестивали ташкил этилди. Ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш этди, савдо-сотиқ қизғин тус олди.
Айтиш жоизки, байрам муносабати билан 15 нафар ошпаз далада энг узун «Капрезе» салатини тайёрлади. Бундай 100 метрли салат илгари ҳеч қаерда тайёрланмаган.
«Биз салатнинг узунлиги 100 метрга етади, деб ўйлаган эдик, лекин ундан ошиб кетди. Шундай қилиб, у Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Энди Ўскемен шундай жаҳон рекордини ўрнатган шаҳар сифатида тарихга киради», – дейди Қозоғистон минтақавий Гиннес рекордлари китобининг расмий вакили Қуандиқ Қудайбергенов.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули