Қозоғистонлик олимлар смарт-электромотоцикл моделини яратди
ASTANA. Kazinform – Илияс Жансугиров номидаги Жетису университетининг ёш олимлари Қуаниш Жақпаев, Жалғас Ахметов ва Анет Ибраимов ақлли электромотоцикл яратди.

Ёш олимларнинг фикрича, улар машҳур «Harley-Davidson» модели асосида электромотоцикл ясашган. Ақлли электр мотоциклни имконияти чекланган кишилар бемалол бошқариши мумкин. Ушбу автомобиль экологик тоза ва юк ташиш учун мос.
Лойиҳани тўлиқ амалга ошириш мақсадида олимлар жамоаси “Мустақиллик авлодлари” танловида иштирок этиб, грант ютиб олди.
Айни пайтда университет олимлари тежамкор ва қулай электромобиллар ишлаб чиқариш цехини очиб, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. Келгусида ушбу маҳсулотни бозорга олиб чиқиш ва электромобилларнинг рақобатбардошлигини оширишни режалаштирмоқда.
Жетису университети олимлари электр транспорт воситаларининг бўлажак халқаро кўргазмаларига тайёргарлик кўрмоқда.