Қозоғистонлик олимлар 1,5 миллион тенгегача маош олади

«Маълумки, Иш ҳақи танлов натижаларига боғлиқ. Бугунги кунда ишлаётган ва илмий материалларини нашр этаётган барча етакчи олимларнинг маошини 72 фоизга оширдик. Етакчи олимларимиз грантлар натижаларига боғлиқ бўлмаслиги учун фундаментал фанлар бўйича асосий молиялаштириш форматини қайтардик. Айни пайтда 11 та илмий-тадқиқот институти бевосита молиялаштирилмоқда», — деди Саясат Нурбек вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.
Вазир олимларнинг маоши сезиларли даражада ошганини қайд этди.
«Ўтган йил натижаларига кўра, бугунги иш ҳақи 257 минг тенге, энг юқори маош эса 1,5 миллион тенге. Биз фанни молиялаштиришни 3,5 баробарга оширдик. Агар 2022 йилда фанни молиялаштириш 58 миллиард тенге бўлган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 158,6 миллиард тенгега етди. 2024 йилда 244 миллиард тенге, 2025 йилда эса 240 миллиард тенге бўлади. Фанни молиялаштириш тахминан 800 миллиард тенге бўлиши керак. Бу даражага эришиш режамиз бор», - деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай