Қозоғистонлик олим эшитиш қобилияти паст болалар учун туғри гапиришни ўргатиш усулини ишлаб чиқди

ASTANA. Kazinform – Сарсен Аманжолов номидаги Шарқий Қозоғистон давлат университети «Dana bala» узлуксиз ва инклюзив таълим марказининг юқори малакали логопед-дефектологи Рауан Байчинов Қозоғистонда тенги йўқ ноёб методологияни ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform.
None

«Кохлеар импланти бор мактабгача ёшдаги қозоқзабон болалар овозининг интонацион тузилмаларини ўрганиш» илмий лойиҳаси 2018 йилда бошланган.

Бугунги кунга қадар 86 нафар бола ўрганилган.

Улардан етти нафари тўрт босқичли реабилитациядан ўтмоқда: товуш ва нутқни идрок этиш, товушларга тақлид қилиш, иборалар ва содда гаплар.

Лойиҳа муаллифининг сўзларига кўра, методика уч ёшдан етти ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган.

Фото: facebook.com/gylym.jogarybilim

Сўнгги хабарлар