Қозоғистонлик оилалар озиқ-овқат бюджетининг 33 фоизини гўштга сарфлайди

ASTANА. Кazinform — Finprom.kz таҳлилий ресурси Қозоғистон фуқароларининг 2024 йилнинг дастлабки уч ойида озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликларга сарфлаган харажатларини ҳисоблаб чиқди ва бир йил ичида бу кўрсаткич 21,1 фоизга ошганини қайд этди.

Гўшт
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

“Жорий йилнинг биринчи чорагида ҳар бир ўртача аҳоли озиқ-овқат ва салқин ичимликларга 131,3 минг тенге сарфлади. Бу ўтган йилга нисбатан 6,7 фоизга кўпдир. Таққослаш учун, ўтган йилнинг биринчи чорагида аҳоли жон бошига бу харажат 123,1 минг тенгени ташкил қилган. Йиллик ўсиш 21,1% га етди. Беш йил олдинги даврга назар ташлайдиган бўлсак, 2019 йилнинг биринчи чорагида қозоғистонликлар озиқ-овқат ва ичимлик учун 72,3 минг тенге сарфлаган. Яъни ҳозиргига нисбатан 44,9 фоизга кам”, — дейилган таҳлилда.

Ҳудудлар бўйича егулик ва ичимликка энг кўп пул сарфлаганлар Алмати шаҳри (181,5 минг тенге), Шарқий Қозоғистон (152,1 минг тенге) ва Манғистау (146,7 минг тенге) вилоятларида истиқомат қилади.

Қизилўрда (104,6 минг тенге), Ақтўбе (106,4 минг тенге) ва Туркистон (110,4 минг тенге) вилоятлари озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар учун энг кам маблағ сарфлаган учта вилоят қаторига киради.

“Қозоғистонликлар озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликларга сарфлайдиган пулнинг учдан бир қисми гўшт ва гўшт маҳсулотларига кетади – 43 300 тенге. Бу ўтган йилга нисбатан 6,4 фоизга кўпдир. Кейинги ўринларда нон ва дон маҳсулотлари (киши бошига 20,5 минг тенге), сут маҳсулотлари (14,5 минг тенге), мева (11,6 минг тенге) ва сабзавотларга (8,9 минг тенге) сарфланган. Қозоғистонда ҳар уч ойда шакар ва қандолат маҳсулотлари, ширинликлар учун ўртача 8,7 минг тенге, ёғ маҳсулотларига 6,7 ​​минг тенге, балиқ ва денгиз маҳсулотларига 5,9 минг тенге, салқин ичимликларга 5,8 минг тенге, тухумга 3,3 минг тенге сарфланади”, - деб ёзади Finprom.kz.

Сўнгги хабарлар