09:48, 13 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик оғир атлетикачилар иккита Осиё чемпионатида иштирок этади
NUR-SULTAN. Kazinform – 15-25 июл кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қозоғистон шарафини 22 нафар спортчидан иборат терма жамоа ҳимоя қилади, дея хабар беради Kazinform федерация матбуот хизматига таяниб.
Жумладан, ёшлар (U17) ўртасида 13-17 ёшгача бўлган ва ўсмирлар ўртасида (U20) – 15-20 гача бўлган спортчилар кураш олиб боради.
Шу муносабат билан 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган спортчилар бир вақтнинг ўзида иккита чемпионатда иштирок этишлари мумкин.
Фото: media.publika.md