Қозоғистонлик офтальмолог Хитойда олий мукофот билан тақдирланди
BEIJING. Kazinform - Қозоғистонлик офтальмолог Саулебек Қабилбеков Хитойда хорижлик мутахассислар учун энг олий мукофот – Дўстлик мукофоти билан тақдирланди. Якшанба куни Пекиндаги Халқ кенгаши залида Хитой ҳукумати мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Саулебек Қабилбеков 1959 йилда Жамбил вилояти Сарису туманидаги Саудакент (собиқ Байқадам) қишлоғида туғилган. Мактабдан сўнг Алматидаги С.Ж.Асфендияров номидаги Қозоғистон Миллий Тиббиёт Университетига ўқишга кирди ва бир ярим йил таҳсил олган. Сўнгра Москвадаги П. Лумумба номидаги Халқлар дўстлиги университетининг тиббиёт факультетида ўқишни давом эттирдива 1989 йилда битирди, ординатурани 1991 йилда тамомлаган. Ўқишни тугатгандан сўнг Алмати шаҳридаги Офтальмология институтида ишлаган. 1998 йилдан бери Дацин офтальмология клиникасида (Хэйлунцзян провинцияси, Хитой) хорижлик мутахассис офтальмолог сифатида ишлайди.
25 йиллик фаолияти давомида қозоғистонлик шифокор Хэйлунцзян провинцияси (Шимолий-шарқий Хитой) Дацин шаҳридаги офтальмология клиникасида 200 мингга яқин беморни кўрган ва 30 мингга яқин операция ўтказган.
1991 йилда таъсис этилган Хитой ҳукуматининг Дўстлик мукофоти ХХРни модернизация қилиш жараёнига ҳисса қўшган хорижлик мутахассислар учун бериладиган олий мукофотдир. Бугунги кунга қадар 1800 дан ортиқ хорижлик мутахассис ушбу мукофот билан тақдирланган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов