Қозоғистонлик Нурлан Исатаев - дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Нурлан Исатаев шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Финалда у грузиялик Мераби Самадашвили билан учрашди ва рақибини қўшимча вақтда мағлуб этди.
Мусобақанинг саралаш босқичида қозоғистонлик полвон Шоҳрўз Шоназаров (Туркманистон), Лиова Спариян (Арманистон), Янг Жонатан (АҚШ) каби рақибларини яққол устунлик билан енгди. Ярим финалда ҳамюрти Оралбек Байзақ устидан ғалаба қозонди.
40 килограммгача бўлган қизлар ўртасида Сабина Йўлдошбекова кумуш, ўғил болалар ўртасида Оралбек Байзақ бронза медални қўлга киритди.
Мамлакат ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида 1 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза медали билан пешқадамлик қилмоқда.
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 27 августга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистон терма жамоаси дзюдо бўйича халқаро мусобақада умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Муаллиф: Адилжан Умбет