Қозоғистонлик мутахассислар Туркиядаги зилзиладан жабр кўрган 60 нафар кишига тиббий ёрдам кўрсатди

ASTANА. Кazinform – ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишлари бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Бугун Қозоғистон қутқарувчилари Газиантеп ва Нурдагида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Ҳозирда вайроналар остидан 7 та киши қутқариб олинган, 67 та кишининг жасади олиб чиқилган. Шунингдек, 60 нафардан ортиқ жароҳатланган ва беморга тиббий ёрдам кўрсатилди. 200 нафардан ортиқ одам исиниш марказларига жойлаштирилди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этади», — деди ҚР ФВВ Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бошқармаси бошлиғи Қаҳарман Оразалин.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик қутқарувчилар Туркияда 7 та кишини қутқариб, 53 та кишининг жасадини олиб чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда зилзила қурбонлари сони 31 мингдан ошди.

Шунингдек, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Туркиядаги зилзила жойидан яна бир қозоғистонликнинг жасади топилган.

Видеодан кадр

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар