Қозоғистонлик мутаҳассислар коронавирусни 5-6 соат ичида аниқлашади
«Алгоритм ишлаб чиқилди. «Миллий экспертиза маркази» РДК вирусология лабораторияси, Ўта юқумли касалликлар миллий маркази, Санитария-эпидемиология экспертизаси ва мониторинги илмий-ишлаб чиқариш маркази уч босқичли назоратни амалга оширадилар. Россия ва Хитойда чиқарилган тестлар мавжуд. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам кўп ёрдам кўрсатмоқда. 5-6 соат ичида натижасини кўрсата оламиз», - деди у.
Бўлим бошлиғининг сўзларига кўра, пойтахтда санитария ва инфекцион режим кучайтирилган. Короновирус эпидемияси юзага келганда, қарши чоралар кўрилади, тиббий ходимларга ҳаракатлар алгоритми ўргатилди.
Шунингдек, у хавфли вирусларнинг олдини олиш усулларини ҳам айтиб ўтди.
«Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак. Ҳимоялашнинг энг оддий шакли энг самарали ҳисобланади. Ниқоблар вируслардан ҳимоя қилишга кафолат бермайди. Бироқ, уни кийиш, олиб ташлаш ва йўқ қилишнинг ўз қоидалари мавжуд. Ўзини изоляция қилиш чоралари талаб қилинади. Жамоат жойлари ва жамоат транспортларини стериллаш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда», - деди Зекен Исаков.
Муаллиф: Марлан Жиембай