Қозоғистонлик мураббий тайёрлаган таэквондочи Олимпиада чемпиони бўлди

таэквондо
Фото: Спорт Шредингера

PARIS. Kazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида қозоғистонлик мураббий Есбол Султанов мураббийлигидаги таэквондочи чемпион бўлди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, қозоғистонлик Есбол Султанов ҳозирда Тунис таэквондо терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритяпти. Кеча айни қозоғистонлик мураббий тарбияланувчиси — тунислик таэквондочи 80 килограмм вазн тоифасида Париж Олимпиадаси чемпиони бўлди.

Тунислик Фирас Катоуси финалда Эрон вакилини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Бу Тунис тарихидаги ушбу спорт туридаги биринчи олтин медалдир.
Есбол Султанов спортчи сифатида 2007 йили Пекинда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати, 2006 йили Доҳадаги Осиё ўйинлари ва 2007 йилда Бангкокдаги ёзги Универсиада ўйинларида юрт шарафини ҳимоя қилган. 2023 йил сентябрь ойидан Тунис таэквондо терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келади.

Сўнгги хабарлар
telegram