Қозоғистонлик Михаил Шайдоров Golden Spin турнирида кумуш медалга эга бўлди

Михайл Шайдоров
Фото: olympic.kz

Қозоғистонлик Михаил Шайдоров Хорватия пойтахти Загребда фигурали учиш бўйича ISU Challenger тоифасидаги Golden Spin турнирида кумуш медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

М. Шайдоров иккала дастур натижасида 235,29 балл тўплаб, кумуш медални қўлга киритди.

Олтин медаль жаҳон чемпионати совриндори хитойлик Цзинь Боянга насиб этди.

Унинг якуний балли - 258,67.

Кучли учликни эстониялик Александр Селевко якунлади — 224,24 балл.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Шайдоров яқинда ўтказилган Гран-при турнирида бронза медалини қўлга киритган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram