Қозоғистонлик Михаил Кукушкин Буюк Британиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Михаил Кукушкин Ноттингем челленжер (Буюк Британия) турнири яккалик баҳсларида чорак финалга чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Дунё рейтингида 166-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунёнинг 118-ракеткаси, турнирнинг 6-ракеткаси испаниялик Фернандо Вердаско билан куч синашди.

Биринчи сетда М.Кукушкин ғалаба қозонди - 6:3.

Иккинчи сетда рақиб тай-брейкда муваффақиятли ўйнади - 7:6 (7:2).

Учинчи, ҳал қилувчи ўйинда, ҳисоб 5:4 бўлганида, Михаил яна брейкдан фойдаланишга муваффақ бўлди - 6:4.

Икки соат 23 дақиқа давом этган учрашувда М.Кукушкин 2 та эйс амалга оширди ва барча 3 та брейк-пойнтдан фойдаланди. Ф. Вердаско 10 та эйс ва 1 та брейк билан ажралиб турди.

М.Кукушкин ярим финалга чиқиш учун дунёнинг 74-ракеткаси, турнирнинг 3-ракеткаси австралиялик Жордан Томпсон билан куч синашади.

Қозоғистонлик спортчи австралиялик Жон Миллман билан жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон теннис бўйича болалар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Қозоғистонлик теннисчи Франциядаги турнирда ҳам чорак финалга чиқди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар