19:05, 24 Март 2023 | GMT +6
Қозоғистонлик мерган жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди
ASTANA. Kazinform – Александра Ле Ҳиндистоннинг Бхопал шаҳрида жаҳон кубоги доирасида 10 метрли пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича совринли ўринни қўлга киритди.
У ушбу мусобақада 261,2 балл тўплади, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Мадхья-Прадеш штатидаги ушбу мусобақага дунёнинг 31 давлатидан 208 нафар сараланган спортчи йиғилди. Бу рўйхатда 18 нафар қозоғистонлик бор. Жаҳон чемпионати 27 март куни якунланади.
Фото: gov.kz