Қозоғистонлик мактаб ўқувчиларининг қишки таътили 11 кун давом этади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги мактабларда қишки таътил қанча давом этишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистонлик мактаб ўқувчиларининг қишки таътили 11 кун давом этади

«Мактаб ўқувчиларининг қишки таътили 2021 йил 30 декабрдан 2022 йил 9 январгача 11 кун давом этади. Биринчи синф ўқувчилари учун 2022 йилнинг 7-13 феврал кунлари қўшимча 7 кунлик таътил берилади», — дейилади Таълим вазирлиги хабарида.