Қозоғистонлик мағлубиятга учрамаган WВA йўналиши чемпионларининг жанглари жонли эфирда намойиш этилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 24 декабр куни Москва (Россия) шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади, унда қозоғистонлик спортчилар ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Иккинчи ўрта тоифада ҳаваскорлар бўйича Осиё чемпиони, WBA International чемпиони Бек Нурмағанбет (5-0, 3 КО) аргентиналик Роландо Мансилла (17-9-1, 7 КО) билан куч синашади.

Супероғир вазн тоифасида WBA International йўналиши чемпиони Евгений Павлов (5-0, 4 КО) венесуэлалик Эдиксон Пересга (24-7, 18 КО) қарши рингга кўтарилади.

Оғир вазнли Данил Семёнов (4-0, 2 КО) яна бир аргентиналик боксчи Пабло Оскар Фариас (32-5, 17 КО) билан жанг қилади.

Қозоғистонда Москва шоусининг жонли эфирини «Хабар» телеканали ташкил қилади. Намойиш Нур-Султан вақти билан 23:15 да бошланади.


Сўнгги хабарлар