Қозоғистонлик лоукостер Астана ва Анқара ўртасида янги рейсларни йўлга қўяди

None
ASTANA. Kazinform – Фуқаролик авиацияси қўмитаси Қозоғистон авиакомпаниялари билан ҳамкорликда халқаро рейслар сонини кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш устида ишламоқда, дея хабар беради Kazinform.

Масалан, 23 майдан бошлаб «Fly Arystan» авиаташувчиси Airbus-320 самолётларида Астана – Анқара йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ҳафтасига 2 марта (сешанба, шанба) мунтазам қатнайдиган йўловчи рейсини очишни режалаштиряпти.

Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги авиақатновлар сонининг ортиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, туристик ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.


Сўнгги хабарлар